Хитой Россиянинг Украинага қарши урушини битта юқори даражадаги телефон қўнғироғи билан якунлаши мумкин. Бу ҳақда Финляндия президенти Александр Стуббга таяниб, Bloomberg хабар берди.
Александр Стуббнинг сўзларига кўра, Россия ҳозир Хитойга жуда боғланиб қолган.
“Президент Си Цзиньпиннинг бир телефон қўнғироғи бу инқирозни (Украинадаги уруш) ҳал қилар эди”, деди Финляндия президенти.
Европа расмийлари Хитойни Россияга технология ва қурол учун қисмлар етказиб беришда, Москвага халқаро савдо чекловларини четлаб ўтишда ёрдам беришда айбламоқда.
“Агар у (Си Цзиньпин) тинчлик музокараларини бошлаш вақти келди, деса, Россия буни қилишга мажбур бўларди. Уларнинг бошқа иложи қолмайди”, деди Стубб.
Шунингдек, Финляндия президенти Хитой бу орқали фойда олишини таъкидлади.
“Хитой ҳудудий яхлитлик ва суверенитет билан боғлиқ халқаро ҳуқуқларни ҳимоя қилиши керак. Бу тўғри иш ва Хитойнинг етакчилигини ҳам намойиш этади. Ҳозирда ўт очишни тўхтатишга ундаш борасида ҳеч қандай гап йўқ, ҳақиқий тинчлик музокаралари керак. Россия тушунадиган ягона нарса — куч. Шу учун Украинага қанчалик кўп ёрдам бера олсак, урушни тезроқ тугатамиз”, деди у.
Изоҳ (0)