• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Ҳаётни пулга сотиб ололмайсан”: машҳурларнинг ўлимидан аввал айтган сўнгги сўзлари

    Ҳатто энг бадавлат ва машҳур кишилар ҳам ўлим билан юзма-юз келади. Бир пайтлар Эпикюр шундай деган эди: “Ўлимдан қўрқма: токи сен тирик экансан, у йўқ, келганда эса сен бу ерда бўлмайсан”. Абадий тинчликка кетишдан аввал шундай машҳур инсонлар ўлимидан аввал қандай сўз айтганини ўқиш барчага қизиқ. Қуйида бутун дунёга таниқли шахсларнинг сўнгги сўзларини келтириб ўтамиз.

    Фрэнк Синатра

    Фото: Harper's Bazaar

    Фрэнк Синатра актёр, қўшиқчи ва шоумен бўлган. У 1998 йилнинг 4 май куни 82 ёшида Лос Анжелесда миокард инфаркти туфайли вафот этган. Тҳе Mirror нашрининг ёзишича, Синатра сўнгги дақиқаларда хомушлик билан рафиқасига юзланиб, “Мен ютқазяпман”, — деган. Ўша вақт хонандани ваҳима босмаган, аммо нафас олиши қийинлашгани туфайли базўр сўзларини айтиб қолган.

    Стив Жобс

    Фото: Harper's Bazaar

    Apple компанияси асосчиси вафотидан кейин бир неча йил ўтгач, Интернетда марҳумнинг ўлими олдидан айтган гаплари тарқала бошлади. Унга кўра, Жобс бойлик ва муваффақиятнинг бефойдалиги ҳақида баланд овозда нутқ сўзлаган эди. Аслида эса миш-мишлардан фарқли ўлароқ, Стивнинг сўнгги сўзлари ҳайратга тўла ва қисқа бўлган: “Вой! Буни қаранг! Вой!”.

    Малика Диана

    Фото: Harper's Bazaar

    Маълумотларга кўра, Париждаги автоҳалокатдан кейин Диана атрофга қараб, машинада яна икки йўловчининг жасадини кўрган ва саросимага тушиб: “Эй худойим, нима бўлди?” дея жон таслим қилган. Унинг ўлимига ўпка венасининг ёрилиши сабаб бўлган.

    Ҳит Леджер

    Фото: Harper's Bazaar

    Актёр 2008 йил январь ойида “Доктор Парнас хаёлоти” фильмини суратга олиш даврида вафот этди. Ўлимидан аввалги кечада Ҳит синглиси билан телефонда гаплашди. У ухлашга ёрдам берадиган дориларни бошқа дорилар билан бирга қабул қилмаслиги кераклигини айтганида, актёр: “Кети, ҳаммаси яхши бўлади”, — дея жавоб берган.

    Коко Шанель

    Фото: Harper's Bazaar

    Мода оламини ўзгартириб юборган афсонавий дизайнер Коко Шанель 1971 йил 10 январда юрак хуружидан вафот этган. Сўнгги дақиқаларда у ўзининг хизматкори Селинга қарата: “Кўряпсизми, инсонлар шундай ўлади”, — деган ва боқий дунёга кетган.

    Мерилин Монро

    Фото: Дзен

    1962 йил 5 августда таниқли актриса ва модел Мерилин Монро Лос Анжелесдаги уйининг ётоқхонасида ўлик ҳолда топилди. У ҳодисадан аввал дўсти Питер Лоуфордга қўнғироқ қилган ва “Менинг ўрнимга Пет (Лоуфорднинг рафиқаси) билан хайрлаш, Жекка (Кеннеди) ҳам хайрлашувимни етказ ва ўзинг билан ҳам видолашиб ол, чунки сен яхши инсонсан”, — дея суҳбатни якунлаган.

    Майкл Жексон

    Фото: Harper's Bazaar

    Поп қироли концерт дастури учун машқларни бажариб бўлгач, 2009 йил 25 июнь куни ярим тундан кейин уйига қайтди. Жексон тунда уйқусизликдан азият чекар эди, шунинг учун у шахсий шифокори Конрад Мюррейдан бир қатор кучли ухлатувчи дорилар беришини сўрар эди. Дорилар кор қилмагач, хонанда шифокорга “Илтимос, ухлаб қолишим учун менга сут беринг”, — деб илтимос қила бошлади. Қўшиқчи энг кучли оғриқ қолдирувчи пропофолни “сут” деб атарди. Майкл ўлимга олиб келадиган кучли дори-дармонларни қабул қилиб, қайта кўзларини очмади.

    Боб Марли

    Фото: Harper's Bazaar

    Bob Marley and Тhе Wаilers гуруҳи асосчиси, таниқли мусиқачи Боб Марли Ямайкада туғилган. 11 нафар фарзанднинг отаси 1981 йил 11 майда саратон касаллиги туфайли касалхонада дунёдан кўз юмган. Мусиқачининг ўғли Зиггига айтган сўнгги сўзлари “Ҳаётни пулга сотиб ололмайсан” бўлган.

    03.07.2024, 18:44   Изоҳ (0)   11074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Реал ҳаётда кинодаги образларининг бутунлай акси бўлган комедик актёрлар (фото)

    03.02.2024, 17:55

    Ҳечдан кўра кеч яхши: 35 ёшдан кейин она бўлган Британия қироллиги хонимлари

    24.06.2024, 12:40

    2025 йилда Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўладиган машҳурлар исми тасдиқланди 

    28.06.2024, 17:41

    “Сен билан дунё гўзалроқ эди”: Майкл Жексон вафотининг 15 йиллиги муносабати билан яқинлари уни хотирлади (фото)

    29.06.2024, 10:55

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон томонидан рад этилган машҳур ҳинд фильмлари

    01.07.2024, 14:58

    Болалардан ўрганишимиз керак бўлган самарадорликни оширишнинг 5 усули

    03.07.2024, 17:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.