• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Тўрт ой тўшакка михланган, аёлидан айрилган ва тақиқларни енгган Оғабек Собиров 52 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Оғабек Собиров санъатда ўз ўрнини топган ижодкор ҳисобланади. 52 ёшни  қаршилаган ижодкорнинг санъатга кириб келиши ва фаолияти давомида кўрган қийинчиликлари ҳақида қуйида маълумот бериб ўтамиз.

    “Хоразм булбули” Оғабек Собиров 1972 йилнинг 24 июнида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида, темирйўлчи Карим ота хонадонида дунёга келган. 1978 йил 9-ўрта мактабига, 1983 йилда 3-мусиқа мактабига ўқишга киради. Илк мусиқий сабоқларни акаси Мақсуд Собировдан олиб, кейинчалик Урганч шаҳрида жойлашган санъат коллежида таҳсил олган. У кўплаб мусиқий танловларда муваффақиятли иштирок этган.

    Пойтахтда ўттизга яқин, вилоят ва туманларда 200 дан ортиқ яккахон концертлар муаллифи бўлган хонанда илк яккахон концертини 21 ёшида Филармония биносида тақдим қилган.

    Фото: Instagram

    Ғарб мамлакатлари — АҚШ, Германия, Франция, Бельгия, Канадада, жумладан, Осиёда ҳам ўз мухлисларига эга хонанда Туркия, Малайзия, Ҳиндистон, Россия, Эрон, Жанубий Кореа, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, БАА, Исроил, Хитой, Туркманистонда бир неча маротаба яккахон концерт дастурларини мухлислар эътиборига тақдим этган.

    Мухлисларининг “Хоразм булбули” деган эътирофига муяссар бўлган Оғабек Собиров 2002 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига, 2020 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган.

    Фото: Instagram

    Ўзбекистон халқ артисти унвонини нисбатан кеч олгани ҳақидаги гап-сўзларга “Санъаткор учун унвон аввалроқ берилиши керак эди, дейилган гапларни эшитишнинг ўзи катта бахт. Масалан, ие, сизга ҳам бердими, тавба, деса нима қилардим? Унда бу нарсанинг кераги бўлмасди, чунки у шараф бўлмайди. Одамларнинг кўзида сохта санъаткор бўлиб гавдаланиб қоласиз”, дея муносабат билдирган.

    Ижтимоий тармоқлар орқали, тўйларда, концертларда, халқимизнинг яхши кунларида одамлар билан ҳамсуҳбат бўлиб қоламиз. Шу пайтларда биринчи бериладиган савол шу: “Нима учун сизга Ўзбекистон халқ артисти унвони берилмаяпти?” Бу саволлардан мен тўғри маънода завқ олардим. Демак, шукрки, мен халқнинг назарида эканман. Кейин ҳам берилмаслиги мумкин эди. Аслида, гап берилиши ёки берилмаслигида ҳам эмас, масалан, халқ яхши кўрса, шунинг ўзи олий унвон.

    Фото: Instagram

    Энди  “10 йил олдин, 15 йил олдин берилса ҳам бўларди” деган гаплар бўляпти. Масалан, бу нарсага кўпчилик гувоҳ, очиқдан очиқ ёзишяпти. Бу нарсалар санъаткор учун улкан бахт. Айтишади-ку, “Ҳар бир нарсанинг ўз вақт-соати бор”, демак, вақти бўлмаган. Мен шундай тушунаман. Аллоҳга беҳисоб шукур. Юртбошимизнинг камтарона санъатимизга назари тушганидан жуда хурсандман, — дейди Оғабек Собиров.

    Президентнинг тилла отига муносиб кўрилган хонанданинг давлат тадбирларидан тобора четлашиб бораётгани ҳақида ўз мулоҳазалари, АҚШ долларларидан ясалган пулчамбарлари ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    Бир неча йиллар аввал халқ орасида Туркманистон президенти Оғабек Собировга тилла от совға қилгани учун уни давлат тадбирларига қўйишмаётгани ҳақидаги гап-сўзларга Оғабек Собиров бу уйдирма, бўлмаган гап, миш-миш эканлигини айтиб ўтганди.

    Фото: Instagram

    — Бировга ёқиш-ёқмаслик ҳамма даврда ҳам бўлган. Ростини айтсам, ўша пайтда 15-16 йиллар аввал кимларнингдир шеърини айтишим керак бўлди. Шу шеър менга ёқмади, танамга сингдиролмадим. Қўпол қилиб айтганда, ўша шеърни қўшиқ қилиб айтгим келмади. Кейин бу қўшиқ айтилмади, шундан бошланди бу аҳвол.

    Халқимизнинг тўйларида кўп бўламиз, бир-икки кун қолганда “тезда тадбирга етиб келинг”, деган давлат чақириқлари бўлиб қолади. Бормасликнинг иложи йўқ, лекин бу ерда тўйга айтилганмиз, ойлаб кутган одамлар бор, одамлар ният қилишади, қанча ҳаракат ва орзу-ниятлар билан қилинаётган тўйга бир кун қолганда “Боролмайман”, деб айтишни тасаввур қилиб кўринг. Уларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Виждоним қийналарди, тўйни ташлаб, у ерга боролмасдим. Ҳар ким ҳар хил тушуниши мумкин. Биров “Пулни деб, озгина маблағ кўзига яхши кўринди-ю, давлатнинг бепул тадбири кўзига кўринмади”, дейиши мумкин, лекин унақа эмас.

    Ҳар кимнинг шароити ҳар хил. Камбағал одам ният қилади. Мен боролмасам юзимга айтади: “Ваъда бердингми? Тўйнинг санасини ўзинг белгиладингми? Сўраган пулингни бердимми? Келасан, тамом”.

    Хўш, нима деб жавоб қайтариш мумкин? Ушбу саволга ҳанузгача ҳеч кимдан қониқарли жавоб эшитмаганман. Шу нарсалар аста-секин менинг давлат тадбирларидан четлашишимга сабаб бўлди деб ўйлайман”.
    Оғабек Собиров эллик ёшдан ошган бўлса-да, ўзбек тўйларидаги энг талабгир хонанда. Мухлислари уни шунчалик яхши кўришганидан АҚШ долларларидан тайёрланган пулчамбарларни тўйларда унинг бўйнига илиб қўйишади.

    Оғабек Собировнинг аёли вафотидан сўнг, қайнисинглисига уйлангани ҳақида гаплар туҳмат эканлигини айтди.

    Фото: Instagram

    — Аёлим олдамдан ўтган, лекин миш-мишлар шу қадар авж олиб кетдики, қайнисинглисига уйланди, деган гаплар тарқаб кетди. Аёлим қариндошимиз, тоғамнинг қизи бўлган. Эсласам, бошқача бўлиб кетаман. Ҳаётда энг эзилган даврим бўлди, у пайтларни эсласам, ўша ҳаётга яна қайтгандек бўламан, ярам янгиланади. Бу ҳаётда менинг юрагимни жароҳатлаган энг катта ҳодиса шу йўқотиш бўлади. Бундай тақдирни ҳеч кимга ҳеч қачон раво кўрмайман, — дейди Оғабек Собиров.

    Оғабек Собиров ўзини кино оламида ҳам синаб кўрган. У актёр сифатида “Қизғалдоқ” номли фильмда бош ролни ижро этади. Ушбу фильм ҳам, фильм учун ёзилган махсус қўшиқ ҳам жуда оммалашган. Фильм ҳақида хонанда шундай дейди:

    Фото: Instagram

    — Оиламиздаги мудҳиш воқеа, фарзандларимизнинг онаси оламдан ўтгандан кейин уни бир умрга эслатиб турадиган ёдгорлик сифатида кино суратга олсак, деган маслаҳатлар бўлган. Бу таклифни кутмаган эдим. Ўйлаб қарасам, бу ҳам савоб, ибрат бўлади. Микойил Сулаймонов фильм сценарийсини ёзган, Иброҳим Расулов фильмни суратга олган. Бу фильм асосан реал воқеаларга асосланган, — дейди Оғабек Собиров.

     “Отамнинг дуолари сабаб шифо топдим, ўзлари эса оламдан ўтдилар”. Оғабек Собиров дадаси у чалинган дардни худодан сўраб, ўзига олганини хотирлади.

    Фото: Instagram

    — Санъатга энди кириб келаётган пайтларим эди. Балки “менга кўз тегдими”, деган фикр ҳам йўқ эмасди. Ётиб қолдим, жуда ҳам ёмон пайтларни бошимдан ўтказдим. Ҳозир ота бўлиб ўша вазиятимда ота-онамга қанчалар қийин бўлганини биляпман. Дунёда ҳеч бир ота-она фарзандининг ёмон ҳолатини кўрмасин.

    Дадам бизни шу даражада яхши кўрардиларки, бизни дунёга ишонмас эдилар. Уч-тўрт ой ётиб қолганимдан сўнг, миямда шамоллаш бўлиб, менингит бўлиб қолдим. Кейин яна тўрт ой бу касал билан курашдим, жуда хавфли бўлди. Деярли бир йилга яқин тўшакда ётдим. Ташқарига чиқиб, бирор жойга бора олмасдим, озиб, ўзимни таний олмайдиган даражага келиб қолдим, ойнага қараганимда қўрқиб кетардим.

    Фото: Instagram

    Барибир ота ота экан-да. Отам устимда туриб Аллоҳга нола қилганлар. “Боламнинг дардини олиб, менга бергин, болам қийналмасин”, деб дуо қилдилар. Буни ўз қулоғим билан эшитганман. Дадам шу дардимни сўраб, ўзларига олганлар. Шу воқеадан сўнг кундан кунга яхши бўлиб кетавердим, дадам эса икки йилга бормай вафот этдилар.

    Дадам темирйўл ходими бўлганлар, жуда бақувват инсон эдилар. Ҳар куни 30-40 км пиёда ишга бориб келардилар. Лекин шу воқеадан кўп ўтмай оламдан ўтганлар. Баъзида ўйлаб қоламан, биз оталаримизга мос фарзанд бўла олдикмикан, муносиб бўлиб, ҳурматларини жойига қўя олдикмикан, дейман. Ҳозиргача шу фикр менга тинчлик бермайди, қийналаман, — дейди Оғабек Собиров.

    Оғабек Собиров 2020 йил Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. Унинг ўттиздан ортиқ мусиқий альбоми, 300 дан ортиқ муаллифлик қўшиқлари бор. 2024 йили Тожикистон президенти томонидан унга Тожикистон халқ ҳожизи фахрий унвони ҳам берилди.

    28.06.2024, 18:55   Изоҳ (0)   111868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўғлим ҳар куни онам қачон келади, деб йиғларди”. Умр йўлдошидан бевақт жудо бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    22.08.2023, 16:49

    Рейтинг: Қайси хоразмлик санъаткор бирров хизмати учун 5000 доллар олади?

    05.02.2024, 13:50

    Тожикистон президенти Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова ва қатор санъаткорларни мукофотлади (видео)

    18.04.2024, 17:00

    2025 йилда Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўладиган машҳурлар исми тасдиқланди 

    28.06.2024, 17:41

    Туяқушлар билан пойга ўйнаган ва амакиваччасига уйланган: Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан ҳақида сиз билмаган 10 та факт

    28.06.2024, 16:48

    “Хотира кундалиги” фильмида Элли образини гавдалантирган актриса Жена Роулендсга Альцгеймер ташхиси қўйилди

    28.06.2024, 14:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.