Украина терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клубининг 25 ёшли дарвозабони Андрей Лунинни топ жамоалар қизиқишлари доирасига тушди.
Лунинга Лондоннинг “Арсенал”, “Ньюкасл” ва “Атлетико Мадрид” каби Европанинг топ жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Украиналик футболчи асосий дарвозабон белгиялик Тибо Куртуа бўлиши кутилаётган “Реал” клубида қолишни режалаштиряптими ёки йўқ, ҳозирча маълум эмас.
Dedenca Central хабарига кўра, “Реал Мадрид” президенти Флоретино Перес, агар Андрей ҳақиқатан ҳам клубдан кетишга қарор қилса, у учун катта миқдорда пул олишни хоҳлайди. Унинг фикрича дарвозабоннинг трансфер суммаси 35 миллиондан кам эмас.Transfermarkt порталига кўра, футболчининг трансфер қиймати 25 миллионга тенг.
2023—2024 йилги мавсумда “Реал Мадрид” Лунин билан Чемпионлар Лигаси, Ла Лига ва Испания кубогини қўлга киритди.
Изоҳ (0)