Рауль “Кастиля”ни тарк этиши мумкин.
Ёз бошида мураббий “Реал” раҳбариятига “Кастиля”даги фаолиятини давом эттиришини маълум қилган эди. Бироқ вазият ўзгарган.
AS нашрининг хабарига кўра, мутахассис яхшироқ таклиф бўлса, жамоани тарк этиши мумкин. Аввалроқ “Севилья” жамоаси Рауль билан алоқага чиққан эди. Яқин орада Рауль ушбу клуб таклифини қабул қилиши мумкин.
“Реал” ўзининг собиқ сардорини қадрлайди ва унинг қарорини ҳурмат қилади. Агарда Рауль “Кастиля”ни тарк этса, унинг ўрнини U-19 жамоаси мураббийи Альваро Арбелоа эгаллайди.
Изоҳ (0)