Мадриднинг “Реал” клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Даниэль Карвахаль келгуси мавсум охирида “қироллик клуби”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда АS хабар бермоқда.
Манбага кўра, клуб ҳалигача ҳимоячи билан келаси йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтирмади. “Реал” Карвахаль билан келишувга эришмаса, унинг ўрнини тўлдириши мумкин бўлган номзод футболчиларни кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, раҳбарият марокашлик Ашраф Ҳакимини “ПСЖ”дан Мадрид клубига қайтариш учун алоқага чиққан. Яна бир номзод — “Челси” ҳимоячиси Рис Жеймс.
- Маълумот учун, Карвахаль “Реал Мадрид” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012—2013 йилги мавсумда испаниялик футболчи Леверкузеннинг “Байер” клубида ижара асосида ўйнаган.
- 2013 йилдан буён Даниэль “Реал”нинг асосий жамоасида ўйнамоқда.
- Ўтган мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)