Украина қуролли кучлари нафақат Харьков вилояти, балки Россия ҳудудидаги ҳар қандай ҳарбий объектларга зарба беришда АҚШ қуролларидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари генерал майори Патрик Райдер маълум қилди.
Жавоб зарбасини бериш қобилияти — сиёсат мана шунга қаратилган. Россия қўшинлари чегарадан ўт ўчаётганини кўрар эканмиз, Украина АҚШ томонидан тақдим этилган ўқ-дорилар ёрдамида қуруқликдаги кучларга жавоб қайтариши мумкин, — деди у.
Райдер мазкур қарорни Украина армиясининг “ўзини ҳимоя қилиш” ҳуқуқи билан изоҳлади ва бу имкониятдан фойдаланиш кераклигини айтди.
Аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан ҳам худди шундай баёнот берганди. У Россия ҳудудига Америка қуроллари ёрдамида зарба беришга рухсат этилганини қуйидагича изоҳлаган.
Гап географияда эмас, балки соғлом фикрлашда. Агар Россия ўз ҳудудидан туриб Украинага ҳужум қилса, Украина ҳам унга ҳужум қилган кучларга жавоб қайтариши мантиққа тўғри келади, — деган эди Салливан.
Изоҳ (0)