Ғазо секторидаги нишонни ўққа тутаётган Исроил мудофаа кучлари танкларидан бири тасодифан Исроил ҳудудига ўқ узди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун эрта тонгда танк Ғазо секторидаги нишонга снаряд отди, бироқ носозлик туфайли снаряд ўз йўналишидан четга чиқиб, чегара тўсиғи яқинида Исроил ҳудудига қулаган”, — дейилади хабарда.
Ҳарбийларнинг маълум қилишича, Ҳоф Ашкелон минтақавий кенгаши ҳудудида турган автомобиль шикастланган, унга снаряд парчалари келиб урилган.
“Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар йўқ, воқеа сабаблари ўрганилмоқда”, — дея қўшимча қилинди Исроил армияси хабарида.
Изоҳ (0)