Испания фуқаролик гвардияси Европол ва АҚШ Федерал қидирув бюроси кўмагида ўзини “Исломий давлат” деб атаган ташкилот билан боғлиқ йирик медиамарказлардан бирининг фаолиятига чек қўйди, дея Euronews хабар берди.
Испания ҳукумати Жирона, Кадис, Алмерия ва Тенериф шаҳарларида ҳам 9 кишини ҳибсга олган. Улардан икки нафари қамоққа ҳукм қилинган.
Марказ серверлари радиостанциялар, ахборот агентликлари ва ижтимоий тармоқлар орқали дунё бўйлаб нафрат ташвиқотини тарқатишда фойдаланилган ва камида 30 тилда терроризмга чорловчи хабарлар юборилган.
Айнан шу тармоқ “Реал Мадрид” футболчилари бўлган автобусга муваффақиятсиз ҳужум уюштирган, шунингдек, Германиядаги “Евро-24” ва Париж Олимпиадасига ҳужумларни рағбатлантирувчи хабарлар тарқатган, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)