Наманган вилоятида 13 май куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вақти билан 11:44 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,6 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 208 километр шимоли-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Янгиқўрғон туманида —2 балл;
- Косонсой туманида — 2 балл.
Бундан олдин 5 май куни соат 13:16 да Наманган вилоятида 3,7 магнитудали зилзила қайд этилганди. Ундан олдинги ерости силкинишлари 19 апрель куни Қашқадарё вилоятида кузатилган эди.
Изоҳ (0)