Сурхондарё вилоятида 12 июнь куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Қайд этилишича, 11 июнь куни Тошкент вақти билан 09:13 да Тожикистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 68,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 25 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 400 километр жануби-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Шўрчи туманида 2-3 балл,
- Узун туманида 2 балл,
- Қумқўрғон туманида 2 балл,
- Олтинсой туманида 2 балл,
- Жарқўрғон туманида 2 балл,
- Денов туманида 2 балл,
- Бандихон туманида 2 балл.
Тожикистонда 10 июнь куни ҳам содир бўлган зилзила кучи Сурхондарё вилоятининг қатор ҳудудларида сезилган эди.
- Бундан олдин 31 май куни Жиззах вилоятида ерости силкинишлари қайд этилганди.
- Шунингдек, 5 майда Наманган вилоятида 3,7 магнитудали,
- 19 апрель куни эса Қашқадарё вилоятида кучсиз ер силзила кузатилган эди.
Изоҳ (0)