Қашқадарё вилоят электромагнит мослашув хизмати ҳамда Қарши шаҳар ИИБ томонидан радиомониторинг тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Қўрғонча” ва “Навруз” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида олиб борилган тезкор тадбирларда ушбу ҳудудда жойлашган МЧЖда 15 дона Baofeng BF888S русумидаги рациядан рухсатномасиз фойдаланиб келингани аниқланди.
“Ўзкомназорат” инспекцияси Қашқадарё вилоят ҳудудий шўбаси томонидан ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари ўрганиб чиқилиб, МЧЖ эгасига нисбатан чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилди.
Изоҳ (0)