Жиззах вилоятида “Ўзкомназорат” инспекциясининг вилоят ҳудудий шўбаси, Электромагнит мослашув хизмати ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида вилоят ҳудудлари бўйлаб мониторинг тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тадбир давомида Жиззах шаҳри “Сайилжойи” МФЙ ҳудудида жойлашган МЧЖ раҳбари Ж.Х. томонидан мазкур корхона иш фаолияти давомида 2 дона Баофенг русумидаги радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари “Ўзкомназорат” инспекциясининг Жиззах вилоят ҳудудий шўбаси томонидан ўрганилиб, маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилди.
Суд томонидан МЧЖ раҳбарига нисбатан чора кўрилди.
Изоҳ (0)