Самарқанд, Хоразм ва Бухоро вилоятларида валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Х. ва М.Р. жами 3 800 долларни фуқаро Ш.А.дан 48,5 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан 50,7 млн сўм, 150 доллар, 15 рубль, 1 евро ҳамда 1 дона пул санаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Гурлан туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Х. фуқаро Ў.У.дан 3 200 долларни 40,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Х. жами 3 100 долларни фуқаро А.А.дан 39 млн сўмга сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Ў. ва Г.Б. жами 3 100 долларни фуқаро А.З.га 39,2 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 9,3 млн сўм ва 3 570 доллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)