• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Namangan
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Путин учун асосий вазифа — СССРни қайта тиклаш эмас, балки Россиянинг яхлитлигини сақлаб қолиш” — сиёсатшунос

    Россия президенти Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форуми доирасида Жаҳон ахборот агентликлари вакиллари билан учрашди. Путин журналистлар билан суҳбат давомида Совет Иттифоқи қайта тикланмаслигини маълум қилди. Лекин бундан олдин рус пропагандачилари СССРни тиклаш борасида жар солишаётган эди. Шунингдек, Владимир Путиннинг ўзи ҳам ХХ асрнинг энг йирик фожеаси сифатида СССРнинг парчаланишини кўрар эди.

    Сиёсатшунос Ойбек Сирожов ва Зокир Усмонов “Дарё” билан суҳбатда Россия президентининг Совет Иттифоқини тиклаш борасидаги ёндашувлари ўзгариб қолгани ҳақида гапириб ўтди.

    Сиёсатшунос Ойбек Сирожовнинг айтишича, Украинада ҳарбий ҳаракатларни амалга оширишдан олдин Россияда Совет Иттифоқини тиклаш борасида режалар бўлган.

    “Бугунги кунда Россия олдида турган энг муҳим масала бу — Совет Иттифоқини қайта тиклаш эмас, балки Россиянинг яхлитлигини сақлаб қолиш ҳисобланади. Россия Украинада ҳарбий ҳаракатларни амалга оширишдан олдин бундай режа бўлган. Масалан, Совет Иттифоқи пайдо бўлиш тарихини олайлик. 3 та славян мамлакат — Россия, Беларусь ва Украина бирлашиб, СССР ташкил этилган. Америкалик сиёсатшунос олим Збегнев Бреженскийнинг ёндашувига кўра, Украина геосиёсий нуқтайи назардан муҳим ҳудуд. Шу нуқтайи назардан Путинда Украинани эгаллаш орқали СССРга ўхшаш форматда иттифоқни қуриш орзуси бўлган”, — деди сиёсатшунос.

    Ойбек Сирожовнинг қўшимча қилишича, бугунги кунда Россия президенти Владимир Путин СССРни қайта тиклаш борасидаги орзуларини амалга ошириб бўлмаслигини англаб етган.

    “Бугун Путин бу орзуларини амалга ошириб бўлмаслигини англаб етди. Бунга бир қанча омиллар сабаб бўлди. Биринчиси — Украинани уч кун ичида таслим қила олмагани. Иккинчиси — Ғарб томони ҳар қандай шароитда Украинани Россия қўлига бериб қўймасликни айтди. Менимча, бугун Россия босиб олган ҳудудларни ўз таркибига қўшиб олиш орқали музокара столига ўтирмоқчи. Шунинг учун Путин олдида турган асосий масала — СССРни қайта тиклаш эмас, балки Россияни сақлаб қолиш”, — деди Ойбек Сирожов.
    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”

    Суҳбатда иштирок этаётган сиёсатшунос Зокир Усмонов бўлса, Совет Иттифоқини тиклаш режаси 1990 йилларда ишлаб чиқилганини маълум қилди.  

    “Аслида, Совет Иттифоқини қайта тиклаш режаси 1990 йилларда Александр Солженестин ўзининг “Россияни қандай қилиб қуришимиз керак?” деб номланган асарида Россияни империя сифатида тиклаш учун Украина, Беларусь ва Қозоғистонни эгаллаш кераклигини ёзади. 2000 йилларда бу ғоя кучайиб кетди. Россиядек давлатга ишониб бўлмайди. Путин Украина уруши бошланишидан олдин ҳам бостириб кирмаслик ҳақида ваъда берган эди. Агар Совет Иттифоқи қайта тикланса, бу давлат аҳолисининг ярми мусулмонлар бўлади. Агар бундай бўлса, мазмун йўқолади. Бу нарсани Путиннинг ўзи ҳам тилга олиб ўтди”, — деди сиёсатшунос.
    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    Ойбек Сирожовнинг таъкидлашича, агар Совет Иттифоқи тикланганда ҳам, уни сақлаб қолиш жуда мушкул иш.

    “Катта империяни шакллантириш учун жуда катта ресурс керак. Хўп, СССР қайта тикланди ҳам дейлик, лекин уни ушлаб қолиш масаласи ҳам бор. Бундан ташқари, бунга йирик геосиёсий ўйинчилар рози бўлмайди. Барча нарсани амалга оширишда хоҳиш эмас, балки ресурс асос ҳисобланади”, — дея айтиб ўтди сиёсатшунос.

    Суҳбатнинг тўлиқ вариантини “Дарё”нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    14.06.2024, 14:15   Изоҳ (0)   6638
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиянинг ҳарбий ва ядровий сувости кемалари Кубага келди (видео)

    13.06.2024, 11:14

    Зеленский Жиддада Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди

    13.06.2024, 11:35

    АҚШ биқинида Россия кучлари. Дунё янги Кариб инқирози ёқасидами?

    13.06.2024, 19:25

    “Хитой Россияга қурол сотмасликка ваъда берди” — Зеленский   

    14.06.2024, 14:05

    Исроил ҳаво кучлари Ливаннинг Тир шаҳрига ҳужум уюштирди

    14.06.2024, 13:51

    Саудия Арабистонида ҳаж зиёратчиларига қулайлик яратиш учун ҳаво таксиси хизмати ишга туширилади

    14.06.2024, 13:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.