Тошкент шаҳрида 11 июнь куни Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёев ушбу маданият ва санъат байрами иштирокчиларига табрик йўллади.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов тадбирда иштирок этди.


“Давлатимиз раҳбари қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бошқа соҳалар қатори маданий-гуманитар йўналишда ҳам жадал ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдириб, иштирокчиларни самимий қутлади ва юксак ижодий парвозлар тилади”, – деб ёзади Президент матбуот котиби.

Изоҳ (0)