Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Кетрин Тай билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни фақатгина статистика — юқори кўрсаткичлар учун эмас, балки эътиборни, аввало, халқ манфаатлари ва фаровонлигига қаратиб, буни давлат сиёсати даражасига кўтарган ҳолда амалга ошираётгани таъкидланди.
“Биз халқаро савдо тизимининг тўлақонли иштирокчисига айланиш ниятидамиз ва Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришда АҚШ кўмагига таянамиз”, — деб ёзади президент ёрдамчиси.
Изоҳ (0)