Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева “Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни” конференцияси доирасида ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши давлат раҳбари учун ўта муҳим устувор масала эканига алоҳида эътибор қаратилди.
Нгози Оконжо-Ивеала Ўзбекистонда олиб борилаётган ишларни юксак баҳолаб, Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш йўлидаги ҳаракатларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирган.
Изоҳ (0)