Сурияда жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётган андижонлик эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Машраб Юсупов 1977 йилда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида туғилган. У ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотларнинг радикал ғоялари таъсирида 2021 йилнинг июль ойида Қирғизистон орқали Туркияга борган. Истанбул шаҳридаги “Тавҳид ва жиҳод” халқаро террористик ташкилоти аъзоларининг кўмагида Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” жангариларига бориб қўшилган ва ҳозирда жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирув тезкор қидирув тадбирлари натижасида Юсупов Машрабга нисбатан 2022 йилда Жиноят кодексининг 155-моддаси 2-қисми (террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш), 244-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Изоҳ (0)