Аргентина ва Эквадор терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 9 июнь, якшанба куни АҚШдаги нейтрал майдонда бўлиб ўтди. Ўйин 1:0 ҳисобида амалдаги жаҳон чемпионларининг ғалабаси билан якунланди.
Ягона гол 40-дақиқада Анхел Ди Мария томонидан киритилди. Аргентина терма жамоаси етакчиси ва сардори Лионель Месси учрашувни захира ўриндиғида бошлаб, 56-дақиқада майдонга тушди.
Америка кубоги бошланишидан олдин Аргентина терма жамоаси яна битта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. Лионель Скалони шогирдларининг навбатдаги рақиби Гватемала термаси бўлади. Ўйин 15 июнь, шанба куни бўлиб ўтади.
2024 йилги Америка кубоги 2024 йилнинг 20 июндан 14 июлига қадар бўлиб ўтади. Турнирнинг амалдаги ғолиби финал учрашувида Бразилияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)