Испаниялик мураббий Хави келажакда АПЛ клубини бошқариш ниятида.
Яқиндагина “Барселона”дан истеъфога чиқарилган 44 ёшли мутахассис кейинги мавсумда ишига қайтмоқчи эмас. Танаффусдан кейин эса Англия Премьер Лигасида ишламоқчи. Хавига ушбу лигада ишлаш жуда қизиқ туюлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 январда Хави мавсум охирида “Барселона” мураббийлик постини тарк этишини таъкидлаганди. Кейинчалик бир неча бор бу қарорини ўзгартирмаслигини ҳам айтиб ўтганди. Бироқ раҳбарият апрель ойида испаниялик мутахассисни жамоада қолдиришга кўндирганди. Яна вазият ўзгариб, клуб мураббий билан ҳамкорликни тўхтатди.
Хави “Барселона”ни 2021 йилнинг ноябридан бери бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.
Изоҳ (0)