Футбол бўйича Бразилия терма жамоаси халқаро ўртоқлик ўйинида Мексика устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
17 ёшли Эндрик 96-дақиқада бразилияликларга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
Ҳозирда “Палмейрас” сафида тўп сураётган футболчи Бразилия терма жамоасида кетма-кет 3 ўйинда гол урди. Шу тариқа Эндрик Пеленинг рекордини такрорлади. Бразилиялик афсона ҳам 18 ёшигача (1957-1958 йилда) терма жамоа сафида кетма-кет 3 ўйинда дарвозани ишғол қилган.
Эндрик бундан олдин Англия (1:0) ва Испания (3:3) терма жамоалари дарвозаларига гол урган эди. Ҳужумчи барча ўйинларда захирадан майдонга туширилган.
Эслатиб ўтамиз, Эндрикнинг трансфер ҳуқуқи “Реал”га тегишли. Футболчи ёзда мадридликлар сафига бориб қўшилади.
Изоҳ (0)