• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ётоқхонамиздан аёллар пудрасини топиб олганман”. Севинч Мўминова Шароф Муқимовнинг хиёнатлари ва марҳум қайнонасининг уйга сиғдирмагани ҳақида

    Хонанда Севинч Мўминова “Laziza.shok.uz” YouTube каналига берган интервьюсида илк марта собиқ турмуш ўртоғи Шароф Муқимов билан ажрашишига нима сабаб бўлгани ҳамда марҳум қайнонаси билан муносабатлари ҳақида гапириб берди.

    Севинч ва Шароф Муқимов
    Фото: YouTube

    Севинч аслида орадан бир неча йил ўтганидан сўнг оилавий ҳаёти ҳақида интервью беришга уни собиқ турмуш ўртоғининг интервьюларида унга тегизиб кетаётган гаплари сабаб бўлгани ҳақида гапирди.

    — Шароф аввалги интервьюларида “Бўлаверади, деб уйланмаслик керак экан” дебди. У эмас, аслида мен “Майли, бўлаверади”, деб турмушга чиққандим-ку. Тўйни тўхтатмоқчи бўлганим эсидан чиқиб қолибдими? Унаштирилгандик, тўйимиз аниқ эди, лекин бир кунда бир марта хабар олиб қўнғироқ қилмасди, мен билан қизиқмасди. Севмаслигини, меҳри йўқлигини ўша вақтдан сезардим. Чақириб, тўйни тўхтатмоқчилигимни айтганимда ҳам менга эмас, сенга ҳар хил гаплар келади, деганди. Фарқи йўқ, дедим. “Энди бахтимни топганимда мени ташлаб кетма”, деб йиғлади, содда бўлиб ўша кўз ёшларига ишонибман. Лекин бари сохта экан, — дейди хонанда.

    Севинчнинг айтишича, қизини дунёга келтириб тўрт йил уйда ўтиргани ҳам собиқ турмуш ўртоғига малол келган.

    — Қизимни дунёга келтирганимдан кейин ишламадим, фарзандимни ўзим парваришладим. Харажатларнинг ярмини, коммунал тўловларни йиққан пулимдан мен кўтарардим, қизимизнинг керакли нарсаларини у оларди. Бу пайтда алоҳида уйга кўчиб ўтган эдик. Бир куни ёз фасли эди, кириб келиб, “Кондиционер тагида ётавермай, тур, ишлаб, болангни боқ”, деган гапни ҳам айтган. Бизни боқиш унга малол келиб қолганди. Ажрашиб, қайтиб келган опасини, ота-онасини боқарди, лекин бу эркаклик бурчи, миннат қилиш керакмас-ку?, — дейди Севинч.

    Фото: YouTube

    Севинч Мўминова оиласини сақлаб қолиш учун охиригача курашгани, ҳатто унинг хиёнатларига ҳам кўз юмгани ҳақида гапирди.

    — Ажрашишимизга сабабларни айтсам, бегона қизлар билан ёзишарди, исботларигача бор. Онамни кўргани Фарғонага 1 ҳафтага кетиб, қайтиб келганимда, уйдан аёллар упаси топганман, меники эмасди. Жанжал кўтармаганман, фақат сўраганман. “Дўстим клипга суратга тушганди, гримёрники чўнтагида қолиб кетган экан, шу тушиб қолган, шекилли”, деган. Гапига ишондим. Унга қаттиқ ишонардим, менга хиёнат қилиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмасдим.

    Кейин ҳаммомдан бегона аёллар ички кийимини топиб олдим, шундан сўнг буткул ишончим йўқолди. Атайлаб ташлаб кетилган эди. Ҳеч ким унутиб қолдирадиган нарса эмас-ку бу. Бир қиз билан ҳам гаплашишини билиб қолганман. Шароф унга “Мабодо Севинч сенга қўнғироқ қилиб қолса, синглисиман, деб айтгин” деган экан. У қизга қўнғироқ қилганимда яшириб ҳам ўтирмай, “Ҳа, биз гаплашамиз” деб, менга Шарофнинг ўша гапларини скриншот қилиб юборганди. Мен шунда ҳам қизим учун у отасиз катта бўлмасин деб, бу ишларига кўз юмганман. Лекин кўнглим совиб бўлганди. Мен охирги нуқтагача оиламизни асраб қолишга ҳаракат қилганман. У эса қариндошларининг, ўртоқларининг гапига кирарди, ажрашишимизда уларнинг ҳам гапининг таъсири бўлган.

    Хонанда интервью давомида марҳум қайнонаси билан муносабатлари қандай бўлганига ҳам ойдинлик киритди.

    — Қайнонам бошида мени ёқтирарди, яхшиям водийдан келин қилган эканмиз, қўл-оёғи чаққон, ширинсўз экан, деб онамга қўнғироқ қилиб раҳмат ҳам айтган.

    Билмайман, қандай қилиб мени ёмон кўриб қолди. Оилада қандай гап-сўз бўлса ҳам умуман гап қайтармаганман. Чунки онам мени шундай тарбиялаган. Бир марта гап қайтарганман. Унда ҳам “Бу уйдан кет, йўқол”, деб ҳайдаганида, “Йўқ, кетмайман, эрим кет, деса кетаман”, деганман. Шунда ҳам “эрим” деган сўзим ёқмаган. Жуда қаттиқ гап эшитганман.

    Қайнонам биринчи ҳайдаши Москвага гастрол сафарига эр-хотин бирга кетаётганимизда бўлди. Сабаби аввалроқ қайнонамни огоҳлантирмаганимиз экан. Аслида мен айтайлик, деганимда, Шароф  “Вақти келаверсин, айтамиз”, деб орқага сурганди. Кўчада кетаётганимизда унга қўнғироқ қилиб “Нега анави менга айтмади, бунақа келин керакмас менга. Уйга қадамини босмасин” деб бақир-чақир қилган. Ваҳоланки, улар менинг санъаткорлигимни билиб келин қилишганди. Яна мен уларга уй қуриб беришим керак эди. Аксинча, мен уларнинг тайёр уйига бориб яшашим керакмасмиди?, — дейди хонанда.

    Фото: YouTube

    Севинч янги келинлик пайтида Шароф уни қаттиқ калтаклагани ҳақида ҳам гапирди.

    — Бир ойлик келинчак пайтимда қаттиқ дўппослаган. Уйга келаётганида қўнғироқ қилганим учун. Ёнида дўсти бўлган, келяпсизми деганимни эшитган ва “Хотинингни ҳозирдан қаттиқ ушла, эсини кирғизиб қўй, сендан қўрқиб турсин”, деб “маслаҳат” берган. Ярим кечаси уйга келиб дўппослаган, урмаган жойи қолмаган. Дод-вой овозини эшитиб ҳеч ким чиқмаган. Хўрлигим келиб, нарсаларимни йиғиштириб, кетаман, деганимда, яна кечирим сўраб олиб қолган.

    Севинч қайнонасининг уйдан ҳайдаб юбориши ортидан бошқа уйга кўчиб чиққани, лекин барибир турмуши ўхшамагани ҳақида шундай дейди:

    — Турмушимизга 4 ой бўлганда онамникига Фарғонага борганмиз. Қайнонам қўнғироқ қилган, эшитмай қолганмиз. Кейин гаплашганимизда менга бундай келин керакмас, уйга қайтиб келмасин, деган. Нега келмаслигим керак, борганман. Фақат эрим “Кет” десагина кетаман, деганман. Уйда қайси хонага кирсам орқамдан кириб, ҳайдарди қайнонам. Жуда ёмон гаплар айтган, гап қайтармасдим. Охири бир қаттиқ айтган гапини деб кетганман. Шунда Шароф мени алоҳида уйга олиб чиққан. 4 йил ўша уйда онасидан беркитиб яшадим. Бир кун мен билан, бир кун онаси билан яшарди. Кейинчалик 4 кун онаси, 1 кун мен билан яшайдиган бўлди. Бу ҳаёт, ҳаёт эмасда. Қизим чақалоқлигида касал бўларди, ҳамма нарсасига ўзим югурардим. Ярим кечаси дорихона, шифохоналарга ўзим олиб борардим. Опаси ҳам укасини жуда қизғонарди, доим жанжал кўтарарди, хотинингни мендан кўпроқ яхши кўрасан, деб, — дейди хонанда.

    Севинч қизи Лейла билан
    Фото: Instagram

    “Алоҳида чиқиб кетдим ва 6 йилдан кейин қайнонам саратон касалига чалинди. Шундан кейин Шарофнинг муомаласи менга қаттиқ ўзгарди. “Бориб қарайми?”, деганимда йўқ, деди. Айтишларича, онасини мен касал қилиб, жонини олган эканман. Мен оиламизни сақлаб қолишга охиригача ҳаракат қилдим. Бошидан бошлайлик, деганимда ҳам, қариндошларим, дўстларим нима дейишади, деганди. Шундан кейин билганман бу одамнинг ўзининг фикри йўқлигини. Ҳозир ҳам менга турмуш қуриш таклифи билан кўп чиқишади, аммо қизимга чин оталик қила оладиган, мени доим ҳимоя қилиб, ёнимда турадиган инсон бўлсагина рози бўлишим мумкин, тақдир қилмаган бўлса, бунга ҳам розиман”, — дея сўзларини давом эттиради хонанда.

    • Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова 2010 йилда турмуш қурган, уларнинг тўйи катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.
    • 2011 йилда улар қиз фарзандли бўлганди.
    • 2016 йилда улар қонунан ажрашгани маълум бўлди.
    07.06.2024, 12:53   Изоҳ (0)   23033
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Турмуш ўртоғимнинг мухлисаси эдим». Шароф Муқимовнинг рафиқаси улар қандай танишгани ҳақида гапириб берди

    26.07.2022, 16:48

    Instagram: Севинч Мўминовадан кўнгли қолган актриса, Юлдуз Усмонованинг 42 минг долларлик либоси, “қовун туширган” Асал Абдуллаева

    22.02.2023, 22:27

    Санъатдаги фаолиятини Охунжон Мадалиевнинг клипидан бошлаган: YouTube’да энг кўп изланадиган ўзбек хонандаси Севинч Мўминова 41 ёшда

    06.07.2023, 11:55

    Instagram: 160 минг долларлик машина харид қилган Севинч Мўминова, турмушга чиқаётган Хонзода Дўстова, туркиялик машҳур ошпаз Тошкентда ош дамлади

    06.09.2023, 22:20

    Instagram: Ойбек ва Нигора фарзандини туғруқхонадан олиб чиқди, Афрузанинг энг катта орзуси ушалди, Муштарий Зафар янги машинали бўлди

    07.06.2024, 11:28

    Ҳаммаси тугадими? Женнифер Лопес ва Бен Аффлек яқинда харид қилган уй сотувга қўйилди

    06.06.2024, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.