Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ёзишича, Шавкат Мирзиёев қатор давлат компанияларининг иқтисодий фаолият олиб бориш бўйича эксклюзив ҳуқуқларини бекор қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Ушбу ҳужжат эркин бозор яратиш учун амалга оширилаётган чораларнинг узвий давоми бўлган.
“У мамлакат раҳбариятининг жиддий ва мураккаб ислоҳотлар йўлида шаҳдам қадам ташлаётганини кўрсатади. Фармон қора ва рангли металларни қайта ишлаш, кимё саноати, телекоммуникация ва энергетика каби қатор соҳаларда янги даврни бошлаб беради.
Биз Жаҳон савдо ташкилотининг энг асосий шартларидан бири — барча учун тенг ва эркин рақобат шароитини яратиш принципига амал қилган ҳолда, мамлакатимизнинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш борасида қарори қатъий эканини яна бир бор намойиш қилмоқдамиз”, — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)