Россия президенти Владимир Путин 2023 йилдан бери очиқ ҳавода ўтказиладиган оммавий тадбирларда ўқ ўтказмайдиган жилет кийиб юриши маълум қилинди. Бу ҳақда россиялик икки расмий ва Кремлга яқин манбага таяниб, The Moscow Times хабар берди.
Путинни шахсан бир неча бор кўрган амалдорлардан бири у Федерал ва президент хавфсизлик хизмати тавсиясига асосан ўқ ўтказмайдиган жилет кийишни бошлаганини маълум қилди.
“Бу йилги (2024 йил) 9 май куни парадида у аниқ ўқ ўтказмайдиган жилет кийганди. Менимча, мазкур эҳтиёт чораси тўғри ҳисобланади”, — дейди парад пайтида Қизил майдонда бўлган россиялик амалдор.
Британиялик хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейд Миллер Россия президентининг параддаги ҳаракатлари акс этган видео тасвирларни ўрганиб, у ҳақиқатан ҳам ҳимоя жилети кийган, деган хулосага келди.
“Кўриниб турибдики, Путиннинг палтосида тугмалар маҳкам ўтказилган ва президент платоси тагида нимадир кўринаётгани ёки йўқлигига амин бўлиш учун бир неча бор тугмаларини текширган. Профессионал фикримча, Путин парадда иштирок этаётганда қандайдир баллистик ҳимоя воситасини кийган”, — дея хулоса қилган Миллер.
Изоҳ (0)