“Толибон” 4 июнь куни Афғонистон шимолидаги Сари-Пул шаҳрида 50 нафардан ортиқ фуқарони қамчи билан жазолаган. Бу ҳақда Уфуқ Неwс нашри хабар берди.
Қамчиланган фуқаролар орасида аёллар ва ўсмир йигитлар ҳам бўлгани хабар қилинган. Улар Сари-Пул марказий стадионида омма олдида қамчиланган.
Манбага кўра, қамчилаш оқибатида фуқароларнинг 15 нафари вафот этган. Бошқа кўплаб фуқароларда ҳам жиддий саломатлик муаммоларига олиб келувчи жароҳатлар аниқланган.
Жазоланганлар орасида саккиз нафари аёллар бўлгани айтилган. Қамчиланганлар турли айбловлар, жумладан никоҳдан ташқари алоқалар, уйдан қочиш ва ўғирлик каби ҳолатлар юзасидан жазога тортилган.
“Толибон”нинг Сари-Пулдаги Ахборот ва маданият бошқармаси мутасаддилари ушбу вилоят аҳолисидан айбланувчилар жазоланишини томоша қилиш учун стадионга бориб туришни сўраган. Фуқаролар кийимлари тинтув қилиниб, телефонлар олиб қўйилгандан сўнг уларга қамчилаш жараёнини томоша қилишга рухсат берилган.
Изоҳ (0)