Бухоро—Мискин темир йўл бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан 6 июнь кунидан бошлаб бир қатор йўловчи поездлар ҳаракатига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.
Булар:
127/128-сонли Андижон—Қўнғирот йўналиши. Амалдаги вақти 19:42 эди. 2 соат фарқ билан қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- Андижон 22:03 — Қўнғирот 02:33.
64/92-сонли Тошкент—Андижон йўналиши:
- Тошкент 18:01 — Андижон 01:14.
54-сонли Қўнғирот—Тошкент йўналиши:
- Қўнғирот 11:04 — Тошкент 05:56.
301-сонли Душанбе—Тошкент йўналиши:
- Душанбе—Тошкент 14:12.
Аввалроқ Тошкент-Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилаётгани сабаб пойтахтдан Фарғона водийсига ҳаракатланувчи поездлар 20 кун давомида “Жанубий” вокзалдан қатнаши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)