Тошкент шаҳридан Қирғизистоннинг Чўлпонота (Иссиқкўл) курорт шаҳригача 10 июндан бошлаб мавсумий автобус қатновлари бошланади.

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, қатновлар ойнинг жуфт кунларида (кун ора) Yutong автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.
Чипта нархи 300 минг сўм этиб белгиланган.
Ушбу халқаро автобус йўналиши 2022 йилнинг июнида очилган. Саёҳат вақти 20 соат, йўналиш узунлиги 1060 километрни ташкил қилади.
Изоҳ (0)