Европа Иттифоқи Хитой экспортидан АҚШ каби оғриқсиз воз кеча олмайди. Бу ҳақда Global Times газетасида чоп этилган мақолада айтилади.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Хитой электромобилларига импорт божларини ошириш Европа иқтисодиётига жиддий зарар етказади, чунки бу Хитой автомобилсозлик саноати билан чамбарчас боғлиқ. Тегишли божларни 100 фоизга ошириш бўйича АҚШ мисолига эргашиш Европа Иттифоқи учун “жуда оғриқли” бўлади. Бундан ташқари, ҳатто Хитойдан импортни чеклаш ниятлари ҳақида оғзаки баёнотлар ҳам Хитой компанияларининг Европа Иттифоқига сармоя киритиш режаларига ишончининг пасайишига олиб келади.
Европа Иттифоқи раҳбарлари Хитойнинг шамол турбинаси ишлаб чиқарувчиларини текширмоқда. Европа томони корхоналарни “адолатсиз субсидиялар ва давлат ёрдамидан” фойдаланишда гумон қилмоқда. Бунгача Европа Иттифоқи Хитойнинг фотоволтаик маҳсулотлари ва электр транспорт воситаларига нисбатан худди шундай чораларни кўрганди.
Хитой Савдо вазирлиги Европа Иттифоқининг барча айбловларини рад этиб, европалик амалдорларнинг ҳаракатлари “Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларда салбий оқибатларга ва ноаниқликка олиб келишини” таъкидлади.
Изоҳ (0)