Ўзбекистонда 2024 йилнинг ёзи илиқ об-ҳаво билан бошланади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳарорат кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.
Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, баъзи жойларда 35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача бўлади.
6-10 июнда айрим кунларда (1-2 кун) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда 35-37 даражагача бўлади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 33-38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.
Изоҳ (0)