АҚШ Конгресси етакчилари Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни АҚШ қонун чиқарувчи органининг қўшма йиғилишида нутқ сўзлаш учун таклиф қилди.
Бу ҳақда Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон (Луизиана штатидан республикачи) матбуот хизмати томонидан эълон қилинган мактубда айтилади.
“Биз Исроил давлатининг терроризмга қарши курашига қўшиламиз, айниқса, Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати Америка ва Исроил фуқароларини асирда ушлаб туришда давом этаётгани ва унинг раҳбарлари минтақавий барқарорликка таҳдид солаётган бир пайтда”, — дейилади ҳужжатда.
Таклифномани Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон, Сенатдаги кўпчилик етакчиси Чак Шумер, Вакиллар палатасида озчиликлар етакчиси Ҳаким Жеффрис ва Сенатдаги озчиликлар етакчиси Митч МакКоннелл имзолади.
Изоҳ (0)