Дастин Порье Ислом Махачевга қарши жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтиб ўтди.
“Бу мен учун охирги жанг бўлиши мумкин. Ҳозирча аниқ қарор қабул қилмадим, лекин ҳаммаси шунга қараб кетяпти. Олдин ҳам айтгандим, яхши формада бўлиб турсам, ёш жангчиларни енгишим мумкин деб.
Спортга қанча нарса бера олганим кўпроқ ўйлантиради. Чунки жанглар ўз-ўзидан келмайди. Ҳозирча якуний қарор қабул қилмадим, аввал октагонга чиқиб, жанг қилай, ундан сўнг кўрамиз”, — дейди Дастин.
Эслатиб ўтамиз, UFC 302 турнирида Дастин Порьенинг Ислом Махачевга қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг 2 июнь куни бўлиб ўтади.
Махачев — UFC чемпиони ва P4P рейтинги етакчиси ҳисобланади. У 2023 йилда икки марта Алекс Волкановскини мағлуб этганди.
Порье эса 2024 йил мартида Бенуа Сен-Денини мағлубиятга учратганди.
Изоҳ (0)