Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги 21 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда жанг ташкилотчиси, Riyadh Season раҳбари Турки аш-Шейх маълум қилди.
“Мутлaқ жаҳон чемпиони Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги 2024 йилнинг 21 декабрига белгиланган.
Жанг Ар-Риёдда бўлиб ўтади. Дунё яна тарихий курашни кўради. Биз бокс мухлислари олдидаги мажбуриятларимизни бажаришда давом этамиз”, — деб ёзди Турки Ал аш-Шайх ижтимоий тармоқларда.
Аввалроқ ушбу жанг 12 октябрда ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Усик Фьюрини очколар ҳисобида мағлуб этиб, мутлақ жаҳон чемпионига айланганди.
Ушбу жангдан сўнг Олександр Усик барча 5 камарга эгалик қилиш билан бир қаторда, мутлақ чемпионга айланди.
Охирги марта Леннокс Льюис 1999 йили оғир вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлган эди.
Изоҳ (0)