Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди.
“Мбаппега келсак, у яхши формада деб ўйламайсизми? У мавсум давомида атиги 44 та гол урди, у бундан кўпроқ гол ура оларди. Килиан Франция кубоги финалида ўйнади ва фаол бўлди. Бошқалар ундан олдинроқ ўйнашни тўхтатдилар. Лекин ростини айтсам, мен сеҳргар эмасман. Сиз қисқа вақт ичида ҳеч нарсани ўзгартира олмайсиз. Клуб миқёсида нималар содир бўлади, бу терма жамоага таалуқли эмас. Килиан ҳар доим терма жамоанинг бир қисми бўлган. Шубҳасиз, унинг ўз клубида мажбуриятлари бор, лекин унинг термадаги вазифалари ҳам кам эмас”, — дея Дешам сўзларини келтиради АС.
Франция терма жамоаси ва парижликларнинг 25 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2023—2024 йилги мавсумда клуб сафида барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Сўнгги бешта ўйинда ҳужумчи битта гол урди.
Мбаппе жароҳати туфайли Франция 1-лигасининг сўнгги икки турини ўтказиб юборди. У сўнгги бор 25 май куни Франция кубоги финалида ўйнади.
Изоҳ (0)