Футбол бўйича Ўзбекистон Суперкубоги баҳсида 29 май, чоршанба куни “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.
Иккинчи бўлимда эса томошабинлар голлар гувоҳига айланди. Дастлаб, 54-дақиқада Драган Черан пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Шароф Муҳитдинов ажойиб гол билан мувозанатни тиклади.
Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Пенальтиларда қаршиликларнинг қўли баланд келди ва Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди.
Ўзбекистон Суперкубоги
29 май, чоршанба
“Пахтакор” — “Насаф” 1:1
Пенальтилар серияси: 3:4
Голлар: Драган Черан, 54 пен (1:0), Шароф Муҳиддинов, 80 (1:1).
“Пахтакор”: 35. Павел Павлюченко, 2. Беҳруз Асқаров (15. Диёр Ортиқбоев, 86), 3. Шаҳзод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8. Диёр Холматов, 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов, 18. Саидумархон Саиднуруллаев, 22. Умар Адҳамзода, 31. Муҳаммадали Усмонов (99. Ҳусайн Эргашбоев, 90+2), 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов.
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдирахматов (6. Муроджон Раҳматов, 73), 14. Шароф Муҳитдинов, 27. Ислом Кенжабоев (30. Темур Чогадзе, 74), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (10. Бобир Абдихолиқов, 73), 34. Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (20. Виктор да Сильва, 73), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоэвич (9. Жавоҳир Сидиқов, 83).
Огоҳлантириш: Ислом Кенжабоев (68).
Изоҳ (0)