Килиан Мбаппе Мадридда Гарет Бэйлнинг уйини харид қилди.
OK Diario нашрининг хабарига кўра, музокаралар осон кечмаган. Бэйл 2022 йилда сотувга қўйилган уйи учун 13 миллион евро сўраган. Лекин охирида 11 миллион еврога сотишга рози бўлган.
Уй Мадриднинг энг қиммат туманларидан бири бўлган Ла Финкада жойлашган. Уй ҳудудида голф, футбол ва баскетбол майдончаси бор.
Аввалроқ Мбаппе Мадриддан 18 миллион еврога уй харид қилгани, у Серхио Рамосга қўшни бўлгани ҳақида хабар қилинганди.
OK Diario уйнинг суратларини эълон қилди.
Изоҳ (0)