Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида автомашиналар ҳаракати чекланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур хабарларга изоҳ берди.
Қайд этилишича, 26—27 май кунларида Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг кириши тақиқлангани ва бугун тунги вақтда Қамчиқ довонида ҳаракат чекланиши ҳақидаги асоссиз ва ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда.
Ҳурматли юртдошлар! Жорий йилнинг 26—27 май кунларида халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтиши ва айрим йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Тошкент шаҳридаги баъзи кўчаларда вақти-вақти билан қисқа муддатга транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши мумкин.
Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг ҳаракатланиб киришига ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифаларнинг эгаларидан норасмий ҳамда асоссиз маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)