Тошкент-Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан 2024 йилнинг 2 июнь санасидан 22 июнь санасигача Фарғона водийси ва Волгоград йўналишидаги йўловчи поездлар ушбу вақт оралиғида Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади. Поездлар ҳаракат жадвали қуйидагича:
60-сонли Тошкент—Андижон йўналиши
- Тошкент 7:55 — Андижон 14:11.
59-сонли Андижон—Тошкент йўналиши
- Андижон 15:53 — Тошкент 21:47.
62/92-сонли Тошкент—Андижон йўналиши
- Тошкент 18:01 — Андижон 00:31.
61-сонли Андижон—Тошкент йўналиши
- Андижон 6:21 — Тошкент 12:38.
91/93/95-сонли Андижон—Тошкент йўналиши
- Андижон 16:51 — Тошкент 23:44.
96-сонли Тошкент—Андижон йўналиши
- Тошкент 10:25 — Андижон 18:00.
94-сонли Тошкент—Андижон йўналиши
- Тошкент 6:07 — Андижон 13:17.
123-сонли Волгоград—Тошкент йўналиши
- Волгоград — Тошкент 6:53.
Аввалроқ Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)