Статистика агентлиги Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь-апрель ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони бўйича маълумот берди.
Хабарга кўра, рейтингда Cobalt пешқадам – 41 704 дона. Кейинги ўринда Damas – 23 244 дона. Учинчи поғонада Tracker – 17 177 дона.
Шунингдек:
- Onix – 11 580 дона
- Lacetti Gentra – 10 954 дона
- Kia – 6 151 дона
- Chery – 3 492 дона
- Haval – 230 дона
- Exeed – 73 дона
- Махсус енгил автомобиллар – 7 671 дона
Аввалроқ UzAutoMotors Lacetti Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатиши ҳақида хабар берган эди. 2024 йилнинг 8 май куни эса UzAutoMotors 15 дақиқа ичида Lacetti’га 4,4 мингта шартнома тузди.
Изоҳ (0)