Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко 19 май куни Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бўлиб ўтган Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг натижасига изоҳ берди.
Кличко бу тарихий ғалаба нафақат Олександр Усик, балки бошқалар учун ҳам муҳим эканини таъкидлади.
Бу одамнинг сўнгги ҳафталарда ва бу ерда рингда қандай босимни бошдан кечирганини тасаввур қила оласизми!? Шубҳасиз, унда мағлубият варианти йўқ эди.
Владимир Кличко Усик рақибининг бўйи, вазни, қўл узунлиги ва ҳаракатчанлигидаги устунликни йўққа чиқарганини айтди.
У оғир вазн тоифасида энг зўри эканини кўрсатди. Олександр Усик замонамизнинг энг яхши боксчиси эканини исботлади, — дея Кличко сўзларини келтиради Sky Sports нашри.
Эслатиб ўтамиз, Усик ҳакамлар қарори билан (114—113, 113—114, 115—112) очколар ҳисобида Тайсон Фьюри устидан ғалаба қозонди. Фьюри эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилди.
Изоҳ (0)