Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлик қилаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бундан бир оз аввал аёллар ўртасида Т12 классида узунликка сакраш дастурида стартга чиққан Ёқутхон Холбекова 5.48 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Ёқутхон Холбекова 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 5.54 метр натижа билан кумуш медал ҳамда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан тўғри лицензияни қўлга киритган эди.
Аввалроқ Қудратуллахон Маъруфхўжаев олтин, Кубаро Ҳакимова эса кумуш медални қўлга киритгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)