Тошкент шаҳрида яшовчи (аёл) Н.Д. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 30 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи Т.А. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Т.А. интернет фойдаланувчиларига Telegram мессенжери орқали турли хил мазмундаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, бу эълонга ишонган жабрланувчи (аёл) Н.Д.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган 30 млн сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаб, ўтказиб олишга эришиб, мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)