Хоразм вилоятида яшовчи М.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 1 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Сирдарё вилоятида яшовчи Н.Ш. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.Ш. Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабар (ҳавола) жўнатиб, бу эълонга ишонган фойдаланувчиларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ш.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)