Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Венгрияга ишга юборилиши мумкин, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
![](/static/2024/05/20/fd-Pm561abd.jpg)
Унга кўра, бугун, 20 май куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти ҳамда Венгриянинг Bi-Ka Ltd. Logistics компанияси вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонлик юк автомобили ҳайдовчиларини мазкур давлатга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама этилди.
Изоҳ (0)