Жереми Фримпонг “Байер”даги жамоадошларига эсдалик совғаларини улашди.
Леверкузен жамоаси 90 очко жамғарган ҳолда, бирорта мағлубиятга учрамасдан Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди.
Ушбу натижа шарафига “Байер” футболчиси Фримпонг жамоадошларига махсус узукларни совға қилди.
Узуклар клубнинг 120 йиллигини ифодаловчи 120 та оқ олмос билан безатилган. Ҳар бир узукдаги “Байер” логотипи 42 тадан қимматбаҳо тош билан ўралган.
Бир оз аввал “Байер” футболчиси Флориан Вирц Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Леверкузен жамоасини олдинда Европа Лигаси финалида “Аталанта”га қарши, Германия Кубогида “Кайзерслаутерн”га қарши баҳслар кутиб турибди.
Изоҳ (0)