Футбол бўйича Германия чемпионатининг якуний, 34-тури ўз ниҳоясига етди.
Чемпионат етакчиси “Байер” ўзининг мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Леверкузенликлар “Аугсбург” устидан ғалаба қозонди ва чемпионатни мағлубиятсиз якунлашга эришди. Алонсо шогирдлари 28 ғалаба ва 6 дуранг қайд этиб, мавсумни 90 очко билан якунлади.
“Бавария” кутилмаганда меҳмонда “Ҳоффенҳайм”га ютқазиб қўйди. Аввалига 2 гол уриб олдинга чиқиб олган меҳмонлар, кейинчалик устунликни “Ҳоффенҳайм”га топширди ва ўз дарвозасидан 4 бора тўп олиб чиқди.
“Штутгарт” ўз уйида “Боруссия М” жамоасини қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Рақиблар дарвозасига 11 бор аниқ зарба берган мезбонлар якунда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг “Штутгарт” ўз очколари сонини 73 тага етказиб турнирни иккинчи ўринда якунлашга муваффақ бўлди.
Сўнгги турда мағлубиятга учраган Тухель шогирдлари 72 очко билан қолди ва Бундеслига бронза медалларига эга чиқмоқда.
Турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турган “Кёльн” ҳамда “Дармштадт” клуби чемпионатни тарк этди. “Бохум” клуби ўтиш ўйинида 2-дивизион вакили билан кураш олиб боради.
Сўнгги турдан сўнг турнир жадвали қуйидаги кўринишни олди:
Изоҳ (0)