• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Тақдир тақозоси туфайли актёрлик соҳасига келиб қолган машҳурлар

    Ҳар бир юлдуз машҳурликка эришгунига қадар турли қийинчиликларни бошдан кечиради, кўп куч ва меҳнат сарфлагач, машҳурликка эришади. Бироқ уларнинг орасида тасодифан кино оламига кириб қолганлар ҳам бор. Қуйида ўзлари режалаштирмаган бўлса-да, биргина учрашув туфайли кинога келиб қолган актёр ва актрисалар ҳақида сўзлашамиз.

    Жонни Депп

    Фото: National Today

    Келажакда актёр бўлишни хаёлига ҳам келтирмаган Жонни Депп мусиқа билан жиддий шуғулланиш учун ўн беш ёшида мактабни ташлаган. Бир нечта мусиқа гуруҳларда ишлагач, Депп Лори Эллисон исмли аёл билан турмуш қурди ва рафиқаси билан Лос-Анжелесга кўчиб кетди. У ерда аёли Жоннини актёр Николас Кейж билан таништирди. Лорри турмуш ўртоғида актёрлик маҳорати борлигига ишонарди. Шундан сўнг Депп дўсти Жеки Ҳейли билан “Элм кўчасидаги дахшат” (1984) фильми кастингига борди ва танловдан муваффақиятли ўтди. Шу тариқа Жонни Депп кино саноатига илк қадамини қўйди.

    Женнифер Лоуренс

    Фото: Variety

    Актриса ўн тўрт ёшида онаси билан Манҳэттенда саёҳат қилиб юрган пайтда унга ёш иқтидорларни излаб юрган агентлар мурожаат қилди. Женнифер моделлик уйига таклифни қабул қилиб, бир неча йил топ-модель бўлиб ишлади. Лоуренс тез орада актёрлик маҳоратини ривожлантиришга қизиқиб қолди. Унинг илк роллари Билл Энгвалл шоуси (2007-2009) ситкомида бошланган. 22 ёшида Женнифер Лоуренс “Менинг севгилим ақлдан озган” (“Silver Linings Playbook”) фильмидаги роли учун “Энг яхши актриса” номинациясида “Оскар”ни қўлга киритди.

    Женнифер Лоуренс актёрлик маълумотига эга эмас. Бундан ташқари, у 14 ёшида мактабдаги ўқишини ташлаб кетгани учун ўрта маълумотли ҳам бўла олмаган.

    Шарлиз Терон

    Фото: Фильмих

    Шарлиз болалигида раққоса бўлишни истарди, бироқ у тиззасидан олган жароҳатидан кейин бошқа соҳани танлашга мажбур бўлди. Терон ижара ҳақини тўлашга қийналган кунларнинг бирида банкка келади. Банк ходими унга жуда зарур бўлган чекни нақд қилишдан бош тортганида, Терон катта жанжал кўтаради. Унинг драматик истеъдодидан ҳайратга тушган ва орқасида навбатда турган кино агенти Шарлизга ташриф қоғозини қолдириб кетади. Ушбу воқеа унга шоу-бизнесда карьерасини бошлашига туртки бўлди. 2004 йилда Шарлиз Терон “Махлуқ” фильмидаги қотил Эйлин Уорнос роли учун “Оскар” га сазовор бўлди.

    Ченнинг Татум

    Фото: Дзен

    Ченнинг ёшлигида турли спорт турлари билан шуғулланган, шу сабабли кўпчилик уни келажакда Олимпия чемпиони бўлади, деб ўйлаган. Орадан вақт ўтиб, у ўқишни ташлади, стипендиясини йўқотди ва Майамига кўчиб ўтди. У ерда актёр клубда раққос сифатида иш бошлади. Сўнг моделлик агентлиги билан шартнома имзолади ва турли клипларда суратга тушди. Кўплаб машҳурлар сингари Татум ҳам моделлик бизнеси орқали кино оламига кириб келди.

    Мел Гибсон

    Фото: USА Today

    Гибсон драма мактабида таълим олган бўлса ҳам, унда актёрлик маҳорати етарли эмас, деб ҳисобларди. Мел театр мактабида ўқиётган пайтда барга ташриф буюрувчилар билан жанжаллашиб қолади. Эртаси куни эрталаб у дўстини кастингга олиб боради ва режиссёр дарҳол яқинда калтакланган йигитга эътибор қаратади: кўкаришлар ва жароҳатлар Гибсонни жасоратли қилиб кўрсатарди. Шундан кейин Мел “Телба Макс” фильмида бош ролни ўйнашга таклиф олади.

    Эштон Катчер

    Фото: Voice

    Эштон дастлаб Айовa университетида биокимёвий муҳандислик факультетида таҳсил олади. Унинг асосий мақсади эгизак укасининг бош мия серебрал фалажи ва юрак клапани нуқсонига даво топиш эди. Барда ишлаб юрган кезлари унинг олдига модель скаут келиб, “Айовaдаги янги қиёфалар” танловида қатнашишни таклиф этади. Мазкур танловда ғалаба қозонгач, Эштон моделлик шартномасини имзолайди. У Cаlvin Klein ва Versacе брендлари билан ишлайди. Моделлик фаолияти эса Катчерга фильм саноати учун йўл очади. “70 йиллар шоуси” фильми унга машҳурлик олиб келади.

    Дэнни Трехо

    Фото: Мавинк

    Дэнни мексикалик муҳожирлар оиласида ўсган ва жиноий тўдаларга қўшилган. Трехо омадсиз эди — у 15 ёшидан 25 ёшигача Калифорниядаги олтита қамоқхонага тушган. У ўз обрўсини ошириш учун бокс билан шуғулланди, барча қарамликлардан халос бўлди ва кейинчалик спиртли ичимлик ичувчилар клубида ёрдамчи бўлди. Ўша кунларда Трехо уни бутунлай кутилмаган йўлга олиб борадиган йигит билан учрашди. У “Хавфли поезд” (“Runway Тrain”) фильмида саҳна ортида иккинчи даражали ролни ўйнади. Тез орада у ўзининг даҳшатли кўриниши ҳамда татуировкалари билан бошқа режиссёрларни жалб этди ва кўча безорилари ҳақидаги сериалда суратга тушди.

    17.05.2024, 11:35   Изоҳ (0)   9543
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Онасининг соясида: ота-онаси туфайли машҳур бўлган Голливуд юлдузлари

    27.03.2023, 21:45

    Актёрлик соҳасида таҳсил олмаган бўлса-да, дунё бўйлаб машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    12.08.2023, 20:27

    Жаҳон киноси юлдузлари актёр бўлмаганида, қайси касбни танлаган бўларди?

    17.04.2024, 18:17

    “Дедпул ва Росомаха”, “Беверли Ҳиллс полицияси 4”: жазирама ёзнинг қайноқ премьералари (трейлер)

    17.05.2024, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Иордания ўртасида визасиз режим жорий қилиниши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 26 август, 15:18

    Машҳурлик чўққисида кинони тарк этган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 26 август, 15:10

    Ўзбекистонда ишсизлар касб ва хорижий тилларга бепул ўқитилади

    Ўзбекистон | 26 август, 14:55

    Хитой парадда АҚШга зарба бера оладиган қуролларини кўрсатади

    Дунё | 26 август, 14:45

    Иссиқ об-ҳаво қариш жараёнини тезлаштиради — тадқиқот

    Илм-фан | 26 август, 14:30

    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди

    Реклама | 26 август, 13:30

    Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонидаги фаолияти: ҳужумчи совринларни пулга алмаштирдими?

    Спорт | 26 август, 14:28

    Россияда қийин вазиятда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 26 август, 14:20

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 14:07

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    Дунё | 26 август, 13:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.