Ургутда Cobalt автомашинасидан сариқ пакетга ўралган, тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли, ёпишқоқсимон, оғирлиги тахминан 600 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик моддаси топилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 апрель куни соат 17:50 лар атрофида Уругут тумани, Навоийшох кўчасида ҳаракатланиб келаётган Cobalt автомашинаси ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилган. Ҳужжатларни кўздан кечириш давомида ҳайдовчи ўзини шубҳали тутгани сабаб соҳавий хизмат ходимлари ва холислар иштирокида автомашинанинг салон қисми кўздан кечирилган.
Натижада сариқ пакетга ўралган, тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли, ёпишқоқсимон, оғирлиги тахминан 600 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда Самарқанд вилояти ИИБ Тергов Бошқармаси томонидан ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)