Фарғона вилояти Фурқат туманида фуқаронинг яшаш хонадонидан ноқонуний равишда сақлаб келинаётган ов қуроли топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Ҳолат Фурқат тумани ИИБ ТҚХ ЖҚГ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган. Фурқат тумани “Кармак” МФЙ Янгиобод кўчаси рақамсиз уйда яшовчи фуқаро Х.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Айтилишича, фуқаро хонадон чордоғида бир дона 5,6 калибрли “Тоз 8” маркали қуролини тегишли ҳужжатларсиз сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)