2023 йил бошида Россияга қарши киритилган нефть эмбаргосига қарамай, Россия нефти Туркия белгиси остида Европа Иттифоқига киришда давом этмоқда. Бу ҳақда тегишли маълумотларга таяниб, Politico хабар берди.
Россия—Украина уруши туфайли киритилган тақиқлардан сўнг, 2023 йилнинг февраль ойида Европа Иттифоқига нефтни Туркиянинг учта порти орқали экспорт қилиб, 12 ой ичида Москва 3 миллиард еврогача маблағ олган.
Бу схема Европа Иттифоқи агар “русларга тегишли эмас” дея белгиланган бўлса ҳали ҳам “аралаш” ёқилғи импортига рухсат бериши мумкин, — дея таъкидлайди нашр.
Туркиянинг Россиядан нефть импорти ва Европа Иттифоқига экспорти йил давомида кескин ошган.
Тадқиқотга кўра, 2023 йилнинг февраль ойидан бошлаб Туркия Россиядан ёқилғи харидини аввалги 12 ойга нисбатан 105 фоизга оширган. Худди шу даврда Туркиянинг Европа Иттифоқига ёқилғи экспорти 107 фоизга ошган.
Politico Туркиядан Европа Иттифоқига келаётган барча ёқилғи Россияга тегишли эканини англатмаслигини, Туркиянинг ўзида йирик нефтни қайта ишлаш заводлари мавжудлигига урғу берган.
Аммо Туркия портларининг географик жойлашуви ҳамда экспорт-импорт маълумотлари Россия ёқилғисининг катта ҳажмда қайта қадоқланаётгани ва ўтказилаётганидан далолат беради, — деб ҳисоблайди Politico журналистлари.
Демократияни ўрганиш марказининг энергетика бўйича катта таҳлилчиси Мартин Владимиров Россиянинг Туркия орқали ЕИга йўналтирилган ёқилғи маҳсулотлари Кремль ҳарбий бюджетига юз миллионлаб солиқ тушумларини келтирганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)